Ғолиблар аниқланди
  • 11 Февраль 2015

Ғолиблар аниқланди

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида дзюдо бўйича эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтди. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳслар якунида Яҳё Имомов, Абдулла Тангриев, Бахтиёр Менглиев (Сурхондарё), Баҳром Иноятов, Ҳамиджон Мўминов, Фахриддин Шарипов (Тошкент шаҳри), ўиёсжон Бобоев (Бухоро) ҳамда Шуҳратжон Арслонов (Тошкент вилояти) ўз вазн тоифасида ғолибликка эришди.

Хотин-қизлар ўртасида қорақалпоғистонлик Санам Эркинбоева, самарқандлик Нодира Гулова, сурхондарёлик Дилдора Убайдуллаева, Хоразм вилояти шарафини ҳимоя қилган Раҳима Йўлдошева, Турсунпошша Нурматова, Гулноза Матниёзова, Кумуш Йўлдошева ҳамда Тошкент шаҳридан Шоҳида Назарова биринчи ўринни эгаллади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn