Чемпионлар лигаси иштирокчилари маълум бўлди
  • 03 Декабрь 2014

Чемпионлар лигаси иштирокчилари маълум бўлди

Осиё футбол конфедерацияси келаси йилда қитъа клублари ўртасида ўтказиладиган чемпионлар лигаси баҳслари учун ажратилган квоталарни эълон қилди.

Унга кўра, навбатдаги мусобақада Ўзбекистоннинг тўртта клуби иштирок этади. Яъни мамлакатимизга 3+1 шаклида ўрин берилди. Бу дегани, 2015 йилги Осиё чемпионлар лигасида учта жамоамиз — “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Насаф” совринли ўринлар учун курашни тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошласа, “Бунёдкор” Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Жазира” клуби билан “плей-офф”да куч синашади. Агар “қалдирғочлар” ўзларига керакли натижани қўлга кирита олишса, улар ҳам гуруҳ босқичи қатнашчилари сафига қўшилишади.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn