Ҳамюртларимиз ФИДЕ устаси
  • 13 Февраль 2014

Ҳамюртларимиз ФИДЕ устаси

Сирдарё вилоятидан бир йўла икки шахматчига Халқаро шахмат федерацияси томонидан ФИДЕ устаси унвони берилди.

Улардан бири Маматқул Хайлаев бўлиб, у нафақат истеъдодли шахматчи, балки тажрибали мураббий сифатида ҳам яхши танилган. Унинг самарали фаолияти ва тўплаган юқори рейтинги ана шундай халқаро эътирофга муносиб кўрилди.
Худди шундай унвонга сазовор бўлган яна бир шахматчи,  қизлар ўртасида кўп карра мамлакат чемпиони, Осиё биринчиликлари совриндори, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси Сарвиноз Қурбонбоевадир. Сарвиноз ўтган йилда ҳам кўплаб ютуқларга эришди. Хусусан, у Ўзбекистон чемпионатининг олий лигаси ҳамда Марказий Осиё кубоги мусобақаларида иккинчи ўринни эгаллади. Жорий йил бошида Деҳлида бўлиб ўтган халқаро турнирнинг аёллар ўртасидаги мусобақаларида ҳам совриндорлар сафидан жой олди.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn