Парижда байроғимиз баланд кўтарилди
  • 26 Ноябрь 2014

Парижда байроғимиз баланд кўтарилди

Франция пойтахти Париж шаҳрида таэквондо WTF бўйича йирик халқаро турнир — “Париж Оупен — 2014” бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илк бор иштирок этишларига қарамай, иккита олтин, битта кумуш ва иккита бронза медалига сазовор бўлдилар.
Хусусан, тажрибали таэквондочиларимиздан Жасур Бойқўзиев ва Никита Рафалович ўз вазн тоифасида ғолибликка эришди. Улар шарафига Ватанимиз байроғи баланд кўтарилиб, мадҳиямиз янгради.
Жорий йил Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилган II ўсмирлар Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган Умида Абдуллаева Франциядаги мусобақада ҳам иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Дмитрий Шокин ва Наталья Маматова “Париж Оупен — 2014”нинг бронза медали билан тақдирланди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn