Баскетболчи қизлар мусобақаси
  • 07 Ноябрь 2014

Баскетболчи қизлар мусобақаси

Наманган шаҳрида 1998/1999 йилларда туғилган қизлар ўртасида баскетбол бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақалари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган ушбу беллашувда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда бир қатор вилоятлар жамоалари ғолиблик учун кураш олиб борди.
Муросасиз баҳслар якунига кўра, қорақалпоғистонлик баскетболчи қизлар рақибларини мағлубиятга учратиб, чемпионликни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар эса Тошкент шаҳри ҳамда Наманган вилояти жамоаларига насиб этди.
Чемпионат ғолибларига ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn