Мадҳиямиз ўн олти бор янгради
  • 22 Октябрь 2014

Мадҳиямиз ўн олти бор янгради

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтаётган ПараОсиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар юқори натижаларни қайд этишмоқда.

Жумладан, ҳамюртимиз Дмитрий Хорлин сузиш бўйича 50, 100, 400 метр масофага ўтказилган баҳсларда олтин медалларга сазовор бўлди. Эътиборли жиҳати, у ҳар учала йўналишда ҳам Осиё рекордини янгилади.
50, 100 метр масофага эркин, 100 метрга чалқанча ҳамда 200 метрга комплекс усулда сузиш баҳсларида Кирилл Паньков ҳам энг яхши натижа кўрсатиб, битта йўналишда Осиё рекордчиси бўлди.
Енгил атлетикачиларимиздан Фахриддин Ҳамроев 800 метр масофага югуриш, Мавлонбек Ҳайдаров ядро, Ҳусниддин Норбеков эса диск улоқтириш мусобақаларида ПараОсиё ўйинлари ғолибига айланди. Эътиборлиси, Фахриддин ва Мавлонбек қитъанинг янги рекордларини ўрнатишди. Шунингдек, Маъруфжон Муродуллаев 1500 метр масофага югуриш, Севинч Саллаева, Шерзод Намозов, Нурбек Бердиёров Шариф Халилов ва Феруз Саидов дзюдо беллашувларида олтин медалларни қўлга киритди.
Бундан ташқари, Фаррух Мирзақулов узунликка сакраш, Ҳусниддин Норбеков ядро улоқтириш мусобақасида иккинчи, Дамир Пашаев эса 800 метр масофага югуриш беллашувида учинчи натижани қайд этди.
Шундай қилиб, ҳамюртларимиз ПараОсиё ўйинларида айни пайтгача 16 та олтин, 2 та кумуш ва битта бронза — жами 19 та медаль жамғаришга муваффақ бўлдилар.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn