Ёшларимиз — чорак финалда
  • 16 Октябрь 2014

Ёшларимиз — чорак финалда

Мьянмада ўн тўққиз ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг чорак финал босқичида иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам мухлислар ишончини оқлаб, мағлубиятсиз тўп сурмоқда. “В” гуруҳидан жой олган вакилларимиз дастлаб индонезиялик тенгдошларига қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Кейинги турда Бирлашган Араб Амирликлари билан 2:2 ҳисоби қайд этилди. Гуруҳ босқичидаги охирги учрашувда ҳамюртларимиз австралиялик рақиблари билан дуранг ўйнашди — 1:1.
Шу тариқа учта ўйинда беш очко жамғарган Равшан Ҳайдаров шогирдлари чорак финал масаласини ҳал қилишди. Мазкур босқичда футболчиларимиз таиландлик тенгдошларига қарши майдонга тушишади. Ўйин 17 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланади.
Чорак финалнинг қолган жуфтликлари қуйидагича кўриниш олган: БАА — Мьянма, Япония — КХДР, Қатар — Хитой.


Фазлиддин АБИЛОВ
тайёрлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn