Спортчиларимиз совриндорлар сафида
  • 25 Сентябрь 2014

Спортчиларимиз совриндорлар сафида

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган XVII ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар ҳам совринли ўринларни қўлга киритмоқда.

Жумладан, мусобақа дастуридан ўрин олган теннис бўйича беллашувларда Денис Истомин, Фаррух Дўстов, Санжар Файзиев, Тимур Исмоиловдан иборат Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бронза медаль билан тақдирланди.
Дзюдо бўйича жамоавий баҳсларда ҳам полвонларимиз кучли учликдан жой олишди. Вакилларимиз саралаш баҳсларида Япония терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учинчи ўрин учун Эрон терма жамоаси билан беллашган дзюдочиларимиз маҳоратини намойиш этиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Кеча спорт гимнастикачиларимиз ҳам терма жамоамиз ҳисобига яна иккита кумуш медаль тақдим этди. Хусусан, ўзбекистонлик машҳур гимнастикачи Оксана Чусовитина таяниб сакраш машқлари бўйича, Абдулла Азимов эса алоҳида предметларда машқ бажаришда юқори натижа кўрсатиб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn