Ҳаваскор велоспортчилар беллашуви
  • 16 Сентябрь 2014

Ҳаваскор велоспортчилар беллашуви

Тошкент шаҳрида “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида “Kамолот-тур” VII ёшлар вeлoмaрaфoнининг мамлакат бoсқичи бўлиб ўтди.

Ушбу спорт тадбири Президентимизнинг жорий йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Маданият ва спорт ишлари, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда мусобақанинг ҳудудий босқичларида ғалаба қозонган велопойгачилар пойтахтлик ҳаваскор велоспортчилaр билaн биргa 20 килoмeтрлик мaсoфaга ўзаро беллашдилар.
Мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, улар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, ўғил-қизларнинг спорт, айниқса, велоспортга бўлган қизиқишини кучайтириш ҳамда экологик тоза транспорт воситасидан фойдаланишни оммалаштиришга қаратилган.
Веломарафонда Қорақалпоғистон Республикасидан Илҳом Есалиев, Пана Даўлетбаев, наманганлик Шуҳрат Ҳожиев, фарғоналик Элёрбек Нишонов, жиззахлик Нодирбек Хурсанов, хоразмлик Бектемир Ражабов, Тошкент вилояти вакили Темур Шукуров, тошкентлик Гавриил Сулемин, Алексей Сраилов ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.
Спорт тадбири якунида “Энг ёш пойгачи”, “Фахрий велопойгачи”, “Энг маҳоратли техник велопойгачи”, “Энг иродали велопойгачи”, “Энг маҳоратли велопойгачи қиз” ва “Велопойгачилар оиласи” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, ташкилотчиларнинг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn