Ёш полвонимиз маҳорати
  • 07 Февраль 2014

Ёш полвонимиз маҳорати

АҚШнинг Колорадо Спрингс шаҳрида эркин ва юнон-рум кураши бўйича халқаро турнир ташкил этилди.

Мазкур нуфузли мусобақада ҳамюртимиз Беҳзод Абдураҳмонов ҳам муваффақиятли қатнашди. Истеъдодли ёш полвонимиз 70 килограмм вазн тоифасида финалгача бўлган баҳсларни ғалаба билан якунлаб, кумуш медални қўлга киритди.

Мағлубиятсиз дона суришмоқда
“Moscow Open — 2014” халқаро шахмат фестивалида вакилларимиз мағлубиятсиз дона суришмоқда.
Хусусан, мусобақанинг талаба-гроссмейстерлар ўртасидаги беллашувларида иштирок этаётган Нафиса Мўминова тўртинчи турда грузиялик Мери Арабидзе билан дуранг ўйнади. Шу тариқа у тўрт имкониятдан 3,5 очко жамғариб, пешқадамлик қилмоқда. Нафиса навбатдаги баҳсни мезбон шахматчи Мария Северинага қарши ўтказади.
Халқаро турнирда ўз имкониятини синаб кўраётган яна бир спортчимиз Вилдан Галямов кетма-кет учта партияда ғалабага эришганди. Тўртинчи турда эса россиялик Арсен Огонян билан муроса кўчасини танлади.
Мамлакатимиз чемпиони Роман Голубев ҳам бу турда мезбон шахматчи Ажуш Аршаевга қарши дона суриб, дуранг натижа қайд этди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn