Нанкинда мадҳиямиз янгради
  • 26 Август 2014

Нанкинда мадҳиямиз янгради

Хитойнинг Нанкин шаҳрида давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги II Олимпиада ўйинларида истеъдодли полвонимиз Илҳом Баҳромов олтин медални қўлга киритди.

Юнон-рум кураши бўйича вазни 50 килограммгача бўлган спортчилар беллашувида қатнашган ҳамюртимиз финалда озарбайжонлик Жаббор Нажафовга ҳеч қандай имконият қолдирмай, ғолибликка эришди. Музаффар спортчимиз шарафига байроғимиз баланд кўтарилиб, мадҳиямиз янгради.
Бундан ташқари, ўсмирлар ўртасидаги II Олимпиада ўйинларининг спорт гимнастикаси баҳсларида ўз имкониятини синаб кўрган яна бир вакилимиз Тимур Қодиров бронза медалига сазовор бўлди. Унинг алоҳида йўналишлар бўйича бажарган машқлари ҳакамлар томонидан 13,8 баллга баҳоланди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn