Полвонимиз кумуш медаль соҳиби
  • 23 Август 2014

Полвонимиз кумуш медаль соҳиби

Хитойнинг Нанкин шаҳрида давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги II ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик яна бир истеъдодли спортчи — Фарҳодбек Собиров кумуш медални қўлга киритди.

Оғир атлетика бўйича вазни 85 килограммгача бўлган атлетлар баҳсида иштирок этган ёш полвонимиз даст кўтаришда 147 кг., силтаб кўтаришда 174 кг. тошни ўзига бўйсундирди ва икки кураш якунига кўра, 321 кг. натижа билан совриндорлар қаторидан жой олди.
Шу тариқа мазкур нуфузли мусобақада ҳамюртларимиз томонидан қўлга киритилган медаллар сони олтита (2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза)га етди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn