Халқаро турнирдаги муваффақият
  • 22 Август 2014

Халқаро турнирдаги муваффақият

Австралиянинг Сидней шаҳрида таэквондонинг ВТФ йўналиши бўйича “Австралия оупен — 2014” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Ўттиздан ортиқ давлатдан олти юз нафарга яқин спортчи иштирок этган мазкур мусобақада Ўзбекистон вакиллари истеъдод ва маҳорат бобида ҳеч кимдан кам эмасликларини исботлаб, биттадан олтин, кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритишди. Жумладан, Никита Рафалович халқаро турнир ғолиблигига эришди. Маҳоратли таэквондочиларимиздан Дмитрий Шокин иккинчи, Жасур Бойқўзиев эса учинчи ўринни эгаллади.
Шу тариқа спортчиларимиз “Австралия оупен — 2014”ни умумжамоа ҳисобида учинчи ўринда якунлашди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn