Чемпионат баҳслари якунланди
  • 18 Август 2014

Чемпионат баҳслари якунланди

Навоийда Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчилари ўртасида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон биринчилиги ўтказилди.

Маданият ва спорт ишлари ҳамда Халқ таълими вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақада югуриш, узунликка сакраш, эстафета бўйича ҳар бир вилоятдан 4 нафар ўғил ҳамда 4 нафар қиз боладан иборат жамоалар совринли ўринлар учун беллашди.

Якунда андижонлик ёш спортчилар энг яхши натижага эришиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти вакиллари мос равишда иккинчи ҳамда учинчи поғоналарни банд этди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn