Совринли ўринлар учун курашади
  • 14 Август 2014

Совринли ўринлар учун курашади

Норвегиянинг Тромсё шаҳрида давом этаётган жаҳон шахмат олимпиадасининг ўнинчи турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари голландиялик рақибларини 2,5:1,5 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Беллашувларда Рустам Қосимжонов, Антон Филиппов ва Марат Жумаев дуранг натижа қайд этди. Ёш истеъдодли шахматчимиз Жаҳонгир Воҳидов эса қизиқарли кечган баҳсда Робин ван Кампенни мағлуб этиб, терма жамоамизга муҳим бўлган ғалабани келтирди.

Ушбу муваффақиятдан сўнг вакилларимиз ўн беш очко жамғариб, 177 терма жамоа орасида еттинчи ўринга кўтарилиб олди. Шахматчиларимиз сўнгги турда ўзларидан кейинги поғонани банд этиб турган ҳиндистонлик “ақл гимнастикаси” усталари билан куч синашишади. Эътиборли жиҳати, ушбу турдаги ғалаба уларнинг совриндорлар сафидан жой олишини таъминлаши мумкин.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўнинчи турда чехиялик шахматчиларга қарши дона сурди. Беллашувларда ҳамюртларимиздан Ирина Геворгян рақиби устидан ғалабага эришди, Севара Боймуродова эса дуранг ўйнади. Афсуски, Сарвиноз Қурбонбоева ва Моҳинур Қаҳрамонова рақибаларига имкониятни бой бериб қўйди. 

Қизларимиз охирги турда туркиялик шахматчилар билан баҳслашади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn