Кубок ғолиблари аниқланди
  • 14 Август 2014

Кубок ғолиблари аниқланди

Андижонда триатлон бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жамоалари сузиш, югуриш ва велоспорт бўйича ўзаро баҳслашди.

Учта ёш гуруҳи доирасида эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида ўтказилган мусобақалар якунига кўра, энг юқори натижа кўрсатган Самарқанд вилояти вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Кейинги совринли ўринлар Тошкент ва Андижон вилоятлари спортчиларига насиб этди.

 

Фазлиддин АБИЛОВ тайёрлади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn