Дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатига боради
  • 06 Август 2014

Дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатига боради

Жорий йилнинг 25 — 31 август кунлари Челябинск шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати ўтказилади. 

Мазкур дунё биринчилигида 2016 йили Рио-де-Жанейро (Бразилия) шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмалари учун рейтинг очколари ўйналади. Шу боис ҳар бир терма жамоа мусобақада энг кучли дзюдочилари билан иштирок этиши кутилмоқда.

Ўзбекистон дзюдо федерациясидан олинган маълумотларга кўра, жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини 11 нафар спортчи (9 нафар эркак, 2 нафар аёл) ҳимоя қилади. Терма жамоамиз мураббийлари эркаклар ўртасидаги баҳсларда Шарофиддин Лутфуллаев, Мирзоҳид Фармонов, Ришод Собиров, Мирали Шарипов, Яҳё Имомов, Дилшод Чориев, Рамзиддин Саидов, Соиб Қурбонов ва Элёр Машарипов каби тажрибали спортчиларга ишонч билдиришмоқда. Хотин-қизлар ўртасида эса Гулноза Матниёзова ва Муқаддас Кубеева ўз имкониятини синаб кўради. 

Жаҳон чемпионатининг шахсий ҳисобдаги беллашувлари 25 — 30 август кунлари, жамоавий баҳслар эса 31 августда бўлиб ўтади. 

 

Фазлиддин АБИЛОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn