Адолат ҳуштаги
  • 29 Июль 2014

Адолат ҳуштаги

Футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларида 9 марта ҳакамлик қилиб рекорд ўрнатган Равшан Ирматовга

Тартиб ва қоида шартдир ҳар ишда,
Ким ғирромлик қилар, кимдир шошилар.
Дунёнинг ярмини айлаб саришта
Ҳакамлик қилганлар Қаффол Шошийлар.

Ўзига қаратиб олам элини,
Ҳукмини ўтказиб, жойи-жойида,
Арабга ўргатган араб тилини
Замахшарий бобо тузган қоида!

Теран томирларга туташ илдизлар,
Номинг элда достон бўлиб юрибди.
Футбол қиролиман, деган юлдузлар
Битта ҳуштагингга қараб турибди.

Истиқлол фарзанди тушса майдонга,
ОТА ўғиллиги билиниб тургай.
Ҳалоллик бонгини уриб жаҳонга,
Адолат ҳуштаги чалиниб тургай!


Иқбол МИРЗО,
Ўзбекистон халқ шоири.



Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn