Навбат — жаҳон кубоги мусобақаларига
  • 25 Июль 2014

Навбат — жаҳон кубоги мусобақаларига

Норин туманида болалар ва ўсмирлар ўртасида таэквондо ITF бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Унда 300 нафардан зиёд спортчи 40 вазн тоифасида ўз маҳоратини намойиш қилди. 

Якунда Наманган вилоятидан Диёрбек Абдулҳамидов, Тошкент вилоятидан Илдар Саркисянов, андижонлик Баҳодир Эргашев, Сирдарёдан Раҳмонжон Абдумуталов, Бухородан Умида Ҳакимова, самарқандлик Бекзод Сайдуллаев, Тошкент шаҳридан Абдулла Абдулазизов ғолибликка эришди. Умумжамоа ҳисобида Наманган вилояти вакиллари биринчи, Тошкент ва Андижон вилоятлари жамоалари эса иккинчи ҳамда учинчи ўринларни эгаллашди.

Мусобақа ғолиблари жорий йил августда Ямайкада бўладиган Жаҳон кубоги, шунингдек, ноябрда Қозоғистонда ташкил этиладиган Осиё кубоги баҳслари йўлланмасини ҳам қўлга киритишди.

 

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Нафосат олами ошуфтасиман Адолат ҳуштаги »