Ўзбекистондаги спорт иншоотларида оилавий секторлар кўпайтирилади
  • 12 Март 2018

Ўзбекистондаги спорт иншоотларида оилавий секторлар кўпайтирилади

Ўзбекистондаги спорт иншоотларида оилавий секторлар ташкил этилади. 

Бу Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва ЎФА ташаббуси билан амалга оширилади. 

Мамлакатимизда бундай секторлар, энг аввало, футбол ўйинлари ўтказиладиган стадионларда жорий қилинади. Кейинчалик эса бошқа спорт мажмуалари, хусусан, усти ёпиқ иншоотларда пайдо бўлади. У ерда спорт тадбирларини оилавий томоша қилиш, маданий ҳордиқ чиқариш учун барча зарур шароитлар яратилади. 

Бу мамлакатимизда спортни оммавийлаштириш мақсадида қўйилган навбатдаги қадамлардан биридир. Ана шундай махсус секторларда жамиятнинг асосий негизи ҳисобланган оилалар спорт мусобақаларини бевосита кузатиш имкониятига эга бўладилар. 

Ҳозирда Тошкентдаги “Локомотив” стадионида мана шундай ўзига хос оилавий ҳудудлар мавжуд. Стадионга ўз оиласи билан ташриф буюрадиган мухлислар ўйинларини алоҳида секторларда томоша қилиши мумкин.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn