Профессионал боксдаги омадли дебютлар 
Профессионал боксдаги омадли дебютлар  Коллаж xs.uz
  • 12 Март 2018

Профессионал боксдаги омадли дебютлар 

Ўзбекистонлик истеъдодли боксчи Шаҳрам Ғиёсов профессионал фаолиятидаги илк жангини Нью-Йорк шаҳрида ўтказди. 

“Kings Theater” аренасида ташкил этилган баҳсда у аргентиналик чарм қўлқоп устаси Николас Веласкесга қарши рингга кўтарилди. Жаҳон ва Осиё чемпиони, Олимпиада ўйинлари кумуш медали соҳиби бўлган ҳамюртимиз беллашувнинг 15 сониясидаёқ рақибини техник нокаут билан мағлубиятга учратди.

Эслатиб ўтамиз, Веласкес ўз профессионал фаолиятини 2009 йилда бошлаган бўлиб, шу пайтгача 12 жанг ўтказиб, шундан 10 тасида(3 таси нокаут) ғалаба қозонган ва 2 бор ютқазган эди.

Яна бир вакилимиз Муроджон Аҳмадалиев ҳам профессионал бокс оламидаги дастлабки қадамини зафар билан бошлади. Рио Олимпиадасида учинчи ўринни олган Муроджонга дуч келган аргентиналик яна бир боксчи Давид Пазга рақибидан техник нокаутни қабул қилиб олди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn