Уч нафар ўзбекистонлик курашчи дунё рейтингида ўз вазн тоифасида биринчи ўринга чиқиб олди
Уч нафар ўзбекистонлик курашчи дунё рейтингида ўз вазн тоифасида биринчи ўринга чиқиб олди Фото. Миллий Олимпия қўмитаси
  • 09 Март 2018

Уч нафар ўзбекистонлик курашчи дунё рейтингида ўз вазн тоифасида биринчи ўринга чиқиб олди

Хабарингиз бор, бундан бир неча кун олдин Қирғизистонда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати якунига етди. 

Унда ўзбекистонлик полвонлар умумий ҳисобда 15 та медални қўлга киритгандилар. 

Бугун Бирлашган кураш дунёси халқаро ассоциацияси спортчиларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда уч нафар эркин курашчимиз - Аббос Раҳмонов (-61кг), Рашид Қурбонов (-79кг) ҳамда Магомед Ибрагимовлар (-97кг) ўз вазн тоифаларида дунё рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олдилар. 

Эслатиб ўтамиз, Бишкекдаги баҳсларда Аббос Раҳмонов бронза, Рашид Қурбонов кумуш, Магомед Ибрагимов эса олтин медалларни қўлга киритганди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn