Ўзбекистон эркин курашчилари Осиё чемпионатида учта олтин медални қўлга киритди
Версия для печати
Ўзбекистон эркин курашчилари Осиё чемпионатида учта олтин медални қўлга киритди Фото: Sputnik
  • 05 Март 2018

Ўзбекистон эркин курашчилари Осиё чемпионатида учта олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонда бўлиб ўтган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида 14 медаль соҳиби бўлди.

Мусобақада қитъамизнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан спортчилар иштирок этишди. Қитъа биринчилигининг эркин кураш беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 7 та медални қўлга киритди. Жумладан, Ихтиёр Наврўзов (70 кг), Магомед Ибрагимов (97 кг) ва Давит Модзманашвили (125 кг) ўз вазн тоифасида олтин медалларга сазавор бўлди.

Маҳмуд Шавкатов (57 кг), Аббос Раҳмонов (61 кг), Тимур Усмоноҳунов (65 кг) ва Азиз Солиев (92 кг) фақат финалда рақибларига имкониятни бой бериб қўйди.

Юнон-рум кураши бўйича ҳам Ўзбекистон жамоаси 7та медалга эгалик қилди. Хусусан ушбу спорт турида 63кг вазн тоифасида Элмурад Тасмурадов олтин медални ютиб олди. Рустам Ассакалов (97 кг.), Мўмин Абдуллаев (130 кг.) кумуш, Ислом Баҳромов (60 кг.), Мирзобек Раҳматов (67 кг.) ва Арам Варданян (72 кг.) бронза медалини билан тақдирланди.

Хотин-қизлар ўртасида Набира Есенбаева (59 кг.) кумуш медални қўлга киритди.
Эътиборли жиҳати, мазкур Осиё чемпионатида Элмурод Тасмуротов тўртинчи, Магомед Ибрагимов эса иккинчи марта қитъа ғолиблигига эришди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn