Роналду Европанинг энг кучли дриблинг усталари сафига кира олмади
Версия для печати
Роналду Европанинг энг кучли дриблинг усталари сафига кира олмади Фото: Readfootball
  • 02 Март 2018

Роналду Европанинг энг кучли дриблинг усталари сафига кира олмади

Португалиялик машҳур футболчи Криштиану Роналдунинг дриблинг маҳорати устидаги баҳслар ҳамон давом этаяпти. Бу борадаги қарама-қарши фикрлар ўтган йил сентябрь ойида “FIFA - 2018” компьютер ўйини яратувчилари “Реал” клубининг ушбу аъзосига финт қилиш бўйича жуда юқори кўрсаткич(100дан 92) бериб юборгандан сўнг яна авжига чиқди.

Масалан, киберспорт бўйича “Cyber.sports.ru” сайти мазкур қарорни бемаъни деб атади. Уларнинг айтишича, Роналдуда рақибларни тўп билан алдаб ўтиш сони Испания премьерасининг ўтган йилги мавсумида 94 та, Европа Чемпионлар лигасида эса бор-йўғи 30 тани такшил этган.

ФИФА ҳузуридаги Халқаро спорт тадқиқотлари институти(CIES) томонидан эълон қилинган энг кучли 100 нафар дриблингчи чарм тўп усталари орасида ҳам у йўқ. Мазкур рейтинг “Opta” компаниясининг индексларига асосланиб тузилди. Унга кўра, футболчининг 90 дақиқа давомида уддасидан чиқиб амалга оширган алдаб ўтишлари сони ва бу борадаги муваффақиятлари фоизи инобатга олинди.

Рўйхатда биринчи ўрин Эден Азарга насиб этди. Унинг бир ўйин давомидаги омадли дриблинглари сони 6,4 та ва самарадорлиги 75 фоиз эканлиги аниқланган. Иккинчи ўринда Неймар (мос равишда 7,3 та, аммо 62 фоиз) қайд этилган бўлса, кучли учликни Лионель Месси (5,5 та, 62 фоиз) якунлаб берди.


Жорий мавсумдаги Европанинг энг кучли ўнта дриблинг усталари рейтинги:
1. Эден Азар(“Челси”) – 6,4 та, 75 фоиз, индекс – 100.

2. Неймар(“ПСЖ”) – 7,3 та, 62 фоиз, индекс – 94.

3. Лионель Месси(“Барселона”) – 5,5 та, 62 фоиз, индекс – 70.

4-5. Танги Ндомбеле(“Лион”) – 3,7 та, 74 фоиз, индекс – 56.

4-5. Мусса Дембеле(“Тоттенхэм”) – 3,0 та, 88 фоиз, индекс – 56.

6. Алехандро Гомес(“Аталанта”) – 3,7 та, 71 фоиз, индекс – 55.

7. Артюр Масуаку (“Вест Хэм”) – 4,3 та, 59 фоиз, индекс – 53.

8. Софьян Буфаль (“Саутгемптон”) – 4,6 та, 53 фоиз, индекс – 51.

9-10. Марио Лемина (“Саутгемптон”) – 3,0, 79 фоиз, индекс – 49.

9-10. Набиль Фекир (“Лион”) – 3,4 та, 70 фоиз, индекс – 49.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn