“Colombia Heroicos” жамоасига қарши қайси боксчиларимиз рингга чиқади?
Версия для печати
  • 28 Февраль 2018

“Colombia Heroicos” жамоасига қарши қайси боксчиларимиз рингга чиқади?

Хабарингиз бор, 27 февраль куни WSB сериясига кирувчи мусобақаларда иштирок этаётган “Uzbek Tigers” жамоаси Кубанинг “Cuba Domadores” жамоаси устидан 4:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. 

1 март куни вакилларимизни Тошкентда яна битта тўқнашув кутиб турибди. Эртага боксчиларимиз Колумбиянинг “Colombia Heroicos” вакилларига қарши рингга чиқади.

Жанглар Ўзбекистон таэквондо федерациясига қарашли «Универсал» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Бокс кечаси соат 19:00да бошланиши кўзда тутилган. Айни вақтда арена жангларни ўтказишга шай ҳолатда турибди.

Ушбу баҳсда қуйидаги жуфтликлар ғолиблик учун рингда кураш олиб боришади:

-52 кг: Худойназар Файзов — Кейбер Авила 

-60 кг: Шунқор Абдурасулов — Дуван Зулета 

-69 кг: Махмуд Ғоипов — Александер Рангел

- 81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Диего Мотоа

+ 91 кг: Баҳодир Жалолов — Кристиан Салседо

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn