Реванш олинди. “Uzbek Tigers” Тошкентда ишончли ғалабага эришди
  • 27 Февраль 2018

Реванш олинди. “Uzbek Tigers” Тошкентда ишончли ғалабага эришди

 

Тошкентда Бутунжаҳон бокс серияси доирасида Ўзбекистоннинг “Uzbek Tigers” жамоаси Кубанинг “Cuba Domadores” жамоаси ўртасидаги жанглар бўлиб ўтди.

Мусобақанинг илк беллашуви принципиал рақиблар — Ҳасанбой Дўсматов (49 кг.) ва Йоаннис Аргилагослар ўртасида бўлиб ўтади. Унда ҳамюртимиз ғалабага эришди.

Кейин эса Шаҳобиддин Зоиров (56 кг.) Робейси Рамиресга қарши рингга кўтарилди. Бу жангда ҳам яққол устунлик ватандошимиз томонида бўлди ва у ғолиб деб эълон қилинди.

Навбатдаги баҳсда Иқболжон Холдоров (64 кг.) кубалик машҳур боксчи Энди Крузга қарши рингга чиқди. Тенгма-тенг курашлар остида ўтган беллашувда кубалик боксчининг қўли балан кўтарилди.

Яна бир ватандошимиз Исроил Мадримов (75 кг.) эса Арлен Лопесни мағлубиятга учратди.

Вазни 91 килограммгача бўлган боксчилар баҳсида ҳамюртимиз Санжар Турсунов Эрисланди Савон билан беллашди. Муросасиз курашларга бой кечган жангда  ҳамюртимиз ғалабага эришди

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn