Ўзбекистонлик қиличбозлар Осиё чемпионатида илк медални қўлга киритди
  • 27 Февраль 2018

Ўзбекистонлик қиличбозлар Осиё чемпионатида илк медални қўлга киритди

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари БААнинг Дубай шаҳрида кадетлар ва ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида жамоавий чиқишларда кумуш медални қўлга киритди. 

Бу вакилларимизнинг мазкур спорт тури бўйича қитъа биринчиликларида қўлга киритган илк медалидир.

Шерзод Мамутов, Пазилбек Генжабаев, Жалолиддин Душамбоев ва Бобиржон Расуловнинг шахсий чиқишлардаги муваффақиятли иштироки учун, жамоа чорак финалга чиқди. Ушбу бочқичда ҳамюртларимиз иорданияликларни 45:23, ярим финалда эса кувайтликларни 45:44 ҳисобида енгди. Ҳил қилувчи баҳсда эса Жанубий кореялик рақибларига 45:26 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди, дейилади Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси хабарида.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn