Пхёнчхандаги ҳаяжон Пекингача давом этади
  • 27 Февраль 2018

Пхёнчхандаги ҳаяжон Пекингача давом этади

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳри мезбонлик қилган XXIII қишки Олимпия ўйинлари якунига етди.

Мазкур нуфузли мусобақада 92 та мамлакатдан 2925 нафар спортчи 102 та медаль жамламаси учун ўзаро кураш олиб борди.

Баҳсларда 39 та медаль (14 та олтин, 14 та кумуш, 11 та бронза)ни қўлга киритган Норвегия терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Германияликлар 31 медаль билан (14 та олтин, 10 та кумуш, 7 та бронза) иккинчи, канадаликлар эса 29 та медаль (11 олтин, 8 та кумуш, 10 та бронза) билан учинчи поғонадан жой олди. 

Умуман, Олимпиада ўйинларида жами 30 мамлакат вакиллари совриндор бўлди.

Пхёнчханда Ўзбекистон шарафини икки спортчимиз ҳимоя қилди. Жумладан, фигурали учиш беллашувларида Миша Ге 30 нафар спортчи орасида 17-ўринни қўлга киритган бўлса, тоғ чанғисининг гигант слалом баҳсида Комил Тўхтаев 110 нафар атлет ичида 52-ўринни эгаллади. Албатта, бу натижалар бизни қониқтирмайди. Умид қиламизки, келгусида мамлакатимизда қишки спорт турлари жадал ривожлангач, юксак марралар забт этилади. Айни пайтда юртимизда шунга пойдевор қўйилмоқда. 

Навбатдаги қишки Олимпиада ўйинлари 2022 йилда Пекин шаҳрида бўлиб ўтади.

О. ЛУТФУЛЛАЕВ тайёрлади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn