Полвон ўз инисига тантилик қилди
  • 27 Февраль 2018

Полвон ўз инисига тантилик қилди

Бухоро шаҳрида кураш бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида дунё спортида камдан-кам кузатиладиган ҳолат рўй берди. Ака-ука чемпионлик учун кечадиган ҳал қилувчи баҳсда рўбарў келди.

Гап қашқадарёлик полвонлар Шерали ҳамда Илҳом Жўраевлар ҳақида бормоқда. 100 килограмм вазн тоифасида иштирок этган бу полвонлар рақибларини мағлубиятга учратиб, финалга чиқдилар. Лекин Шерали полвон тантилик қилди. Бел олишмай туриб, Илҳомни чемпионликка лойиқ, деб билди. Томошабинлар ҳам ака-укаларнинг жўмардлигига тан бериб, уларни олқишладилар. Шу тариқа курашимизда ўзбекона ғурур, орият, андиша бўй кўрсатиб тургани шундоқ намоён бўлди.

Чемпионатга келсак, у кескин ва ҳаяжонли дақиқаларга бой кечди. Тошкент вилояти вакили Фарид Амруллаев, мезбон Маъруф Ғайбуллаев, қашқадарёлик Давлат Абраев, самарқандлик Сарвар Шомуродов, сурхондарёлик Шермуҳаммад Жандриев, пойтахтлик Бекмурод Олтибоев ҳам ўз вазн тоифасида ғолиб чиқиб, мамлакат чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлдилар.

И. Истамов.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn