“Тошкент шаҳар ҳокими кубоги учун” тадбиркорлар ўртасида мусобақалар ўтказилади
  • 26 Февраль 2018

“Тошкент шаҳар ҳокими кубоги учун” тадбиркорлар ўртасида мусобақалар ўтказилади

 

Жорий йилнинг 5 — 15 март кунлари пойтахтимизда барча тадбиркорлик соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар ўртасида “Тошкент шаҳар ҳокими кубоги учун” спорт мусобақалари ўтказилади. 

Турнирда иштирокчилар спортнинг волейбол, бадминтон, стол тенниси, сузиш ва енгил атлетика турлари бўйича беллашишади. 

Мусобақаларда иштирок этиш истагини билдирган корхона ва ташкилотлар 2018 йилнинг 3 мартига қадар Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига ўз таклифларини билдириши мумкин.

Қуръа ташлаш маросими 2018 йил 3 март куни соат 11.00 да Миллий матбуот марказида оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида уюштирилади. 

Мусобақаларнинг спорт турлари бўйича асосий финал ва тақдирлаш маросими 2018 йилнинг 17 март куни Мирзо Улуғбек туманидаги “Ёшлик” спорт мажмуасида ўтказилади.

Қўшимча маълумотлар учун 232-20-96, (90) 374-21-18, (94) 621-02-08 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳар Амир Темур шоҳ кўчаси 14-уй.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn