Таэквондочиларимиз ҳеч кимга имконият қолдиришмади
  • 21 Февраль 2018

Таэквондочиларимиз ҳеч кимга имконият қолдиришмади

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондо бўйича халқаро мусобақа якунига етди.

Мураббий Собир Назаралиев қўл остида баҳсларда иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси турнирда муваффақиятли қатнашди. Чунончи, спортчиларимиздан Амирбек Тўраев, Улуғбек Рашидов, Бекзод Ибрагимов, Шаҳзод Сайфиев, Интизор Абдуалимова, Мадина Маннопова, Озодахон Собиржонова, Феруза Содиқова ўз вазн тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Шунингдек, финалга қадар ўтказилган жангларда зафар қучган Жасур Жайсунов ва Дурдона Абдулхаева терма жамоамиз ҳисобига кумуш медаль келтирган бўлса, Данил Морозов ҳамда Абдулазиз Маҳмудов учинчи ўринни эгаллади.

О. ЛУТФУЛЛАЕВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn