1,5 йиллик танаффусдан сўнг машғулотларга киришди
  • 21 Февраль 2018

1,5 йиллик танаффусдан сўнг машғулотларга киришди

Айни пайтда оғир атлетика бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари муҳим мусобақалар олдидан ўқув-йиғин машғулотларини бошлаб юборди.

Жумладан, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 10 нафар спортчимиз билан Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб турибди. Эътиборлиси, улар орасида Олимпия чемпиони Руслан Нурудинов ҳам бор. Маълумки, “Рио — 2016” Олимпиадасидан сўнг Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси Русланга 1,5 йил танаффус қилишига, ҳордиқ чиқаришига имкон берганди. Ўз вақтида жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган Русланнинг бугунги кундаги асосий мақсади Осиё ўйинлари ғолиблигидир. 

Бундан ташқари, терма жамоамизнинг Фарҳодбек Собиров, Акбар Жўраев, Достон Ёқубов, Рустам Жангабаев, Адҳамжон Эргашев каби бошқа аъзолари ҳам янги мавсум учун жиддий ҳозирлик кўришмоқда. Йиғин 27 февралгача давом этади.

Шунингдек, қизлар терма жамоасининг тайёргарлиги Қозон шаҳрида қизғин кечаяпти.

О. ЛУТФУЛЛАЕВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn