Роналду Чемпионлар лигасида ўзига хос натижага эришди
Роналду Чемпионлар лигасида ўзига хос натижага эришди Фото: Рейтер
  • 15 Февраль 2018

Роналду Чемпионлар лигасида ўзига хос натижага эришди

Мадриднинг “Реал” футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа Чемпионлар лигаси тарихида бир жамоа учун 100 та гол урган биринчи футболчига айланди.

Португалиялик футболчи ўзининг юзинчи голини Чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичида Франциянинг “Пари Сан-Жермен” жамоаси дарвозасига 11 метрлик жарима тўпидан киритди.

Умуман мазкур баҳсда Криштиану Роналду иккита голга муаллифлик қилди ва жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабасига муносиб улуш қўшди.

“Реал” ва “Пари Сан-Жермен” ўртасидаги жавоб ўйини 6 март куни бўлиб ўтади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn