Кучли шамол туфайли Олимпия ўйинлари тақвимига ўзгартириш киритилди
Кучли шамол туфайли Олимпия ўйинлари тақвимига ўзгартириш киритилди Фото: belta.by
  • 15 Февраль 2018

Кучли шамол туфайли Олимпия ўйинлари тақвимига ўзгартириш киритилди

Кеча Корея Республикасининг Пхёнчхан шаҳрида давом этаётган қишки Олимпия ўйинлари пайтида эсган кучли шамол туфайли ўн олти киши жабрланди. 

Ташкилий қўмита раиси Сон Баик Юнинг билдиришича, жабрдорларнинг жароҳати у қадар оғир эмас ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Шамол туфайли тўсиқлар ҳамда вақтинчалик иншоотларга зарар етган. Улар зудлик билан яна фойдаланиш учун шай ҳолатга келтирилган, деб ёзади belta.by

Бундан ташқари, кучли шамол туфайли тоғ спорти ва биатлон бўйича баҳслар бошқа кунга кўчирилди. Халқаро олимпия қўмитасининг коммуникациялар бўйича директори Марк Адамснинг айтишича, Олимпиада беллашувлари бошланишидан олдин ана шундай об-ҳаво шароити юзага келиши мумкинлиги тахмин қилинган ва бундай ҳодисаларга тайёргарлик кўрилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn