Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалга йўл олди
  • 08 Февраль 2018

Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалга йўл олди

Хитой Тайпейида давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионати чорак финалида Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун  Вьетнамга қарши баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида голларга Машраб Одилов, Даврон Чориев ва Илҳом Ҳамроевлар муаллифлик қилишди.

Энди Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати ярим финалида Эронга қарши ўйин ўтказади. Учрашув 9 февраль куни соат 16:00да бошланади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn