Бўйидан баланд сакраб олтин медални қўлга киритди
  • 08 Февраль 2018

Бўйидан баланд сакраб олтин медални қўлга киритди

 

Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Надия Дусанова Чехиянинг Брно шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди.

Чехия, Беларусь, Украина, Люксембург, Ўзбекистон, Италия, Польша, Черногория ва Хорватия каби мамлакатлардан кучли спортчилар қатнашган мазкур мусобақада ҳамюртимиз 192 см баландликни забт этиб, ғолибликка эришди. Айтиб ўтиш жоизки, спортчимизнинг ўзининг бўйи 1,74 сантиметр.

Турнирда черногориялик Мария Вукович (190 см.) иккинчи, мезбонлар вакили Лада Пейчалова (186 см.) учинчи ўринни банд этди.

Надия 9 февраль куни Францияда ўтказиладиган мусобақада ўз имкониятини синаб кўради.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn