Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи кўтарилди
  • 08 Февраль 2018

Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи кўтарилди

9 февраль куни Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари бошланади.

Ушбу ўйинларда ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этади. Бугун маҳаллий вақт билан соат 13:00да Пхёнчхандаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини кўтариш расмий маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, мусобақа ташкилий қўмитаси ҳамда делегациямиз аъзолари иштирок этишди. 

Тантанали маросимда Пхёнчхан Олимпия шаҳарчаси мэри, стол тенниси бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпионати ва кубоги совриндори Рю Синг Мин Умид Аҳмаджоновга эсдалик совғаларини топширди. Ўз навбатида, Умид Маҳамаджонович ҳам Олимпия шаҳарчаси мэрига Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан совғалар улашди. 

Эслатиб ўтамиз, XXIII Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими эртага, 9 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 (Тошкент вақти билан соат 16:00)да бошланади. Унда тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Комил Тўхтаев делегациямиз байроғини майдонда олиб ўтади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn