Олимпиадага яна битта йўлланма
Версия для печати
  • 06 Июнь 2014

Олимпиадага яна битта йўлланма

Япония пойтахти Токио шаҳрида трамполин бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Амиран Бабаян муваффақиятли қатнашиб, шу йилнинг 16 — 28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўладиган II ўсмирлар ёзги Олимпиадасига йўлланма олди.

Мазкур мусобақада Амиран тўртинчи натижани қайд этди. Бунгача ҳамюртларимиз бадиий гимнастика, оғир атлетика, бокс, академик эшкак эшиш, ўқ отиш, спорт гимнастикаси, юнон-рум кураши, таэквондо ВТФ, дзюдо, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, стол тенниси ҳамда аёллар кураши каби спорт турлари бўйича лицензияларга эгалик қилишган эди.

Полвонимиз муваффақияти
Австриянинг Лейбниц шаҳрида дзюдо бўйича 1994 — 1996 йилларда туғилган ёшлар ўртасида ўтказилган Европа очиқ кубогида ҳамюртимиз Суҳроб Турсунов бронза медали билан тақдирланди.
Нуфузли мусобақанинг вазни 66 килограммгача бўлган полвонлар ўртасидаги беллашувида қатнашган спортчимиз словениялик Янус Зидан Ник, италиялик Маттео Медвес, Биачио Стефанелли, польшалик Виктор Мравчински, япониялик Тори Теншо ва бельгиялик Марк Винсентани мағлубиятга учратиб, ана шундай натижани қайд этди.

Бош соврин — Оқгулда!
Бухоро шаҳрида теннис бўйича Халқаро теннис федерацияси — “ITF” мусобақалари тақвимига кирувчи халқаро турнир бўлиб ўтди.
Тажрибали спортчимиз Оқгул Омонмуродова унинг яккаликлар ўртасидаги баҳсида бош совринни қўлга киритди.
Турнирнинг жуфтликлар иштирокидаги беллашувида ҳамюртимиз Сабина Шарипова ва украиналик Вероника Капшай муваффақиятга эришдилар.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn