Бугун жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга олиб келинади
  • 06 Февраль 2018

Бугун жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга олиб келинади

Бугун 6 февраль куни Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга олиб келинади. Бу тарихий ҳодиса бўлиб, шу пайтга қадар Жаҳон чемпионати кубоги юртимизга олиб келинмаган. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Жаҳон чемпионати кубогини Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация аъзолари кутиб олишади.

Шунингдек, бугун Жаҳон чемпионати кубоги делегация аъзолари билан матбуот анжумани ташкил қилиш ҳам режалаштирилган.

Футбол бўйича жаҳон чемпионати кубогини бутун дунё мамлакатлари бўйлаб олиб юрилиши илк марта 2006 йилда Германияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатидан олдин бўлиб ўтган эди.

Бу сафар Жаҳон чемпионати кубоги 221 кун давомида 90 та шаҳар бўйлаб олиб ўтилади. Жаҳон чемпионати кубоги мазкур турне доирасида жами 149 576 78 км масофани босиб ўтади.

Жаҳон чемпионати кубогининг оғирлиги 6,175 кг ни ташкил қилади. У жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган барча мамлакатлар бўйлаб олиб ўтилади. Кубокда жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган ҳар бир мамлакатнинг номи ва ғалаба қозонган йили ўйиб ёзилган.

Турне давомида бутун дунё бўйлаб жами 800 000 дан ортиқ одамлар ЖЧ Кубоги билан бирга суратга тушиш имкониятига эга бўлишади.

Тошкентдан кейин ЖЧ Кубоги Ашхободга олиб борилади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn