Суперлигага қуръа ташланди
  • 05 Февраль 2018

Суперлигага қуръа ташланди

 

Пойтахтимизда футбол бўйича суперлига баҳслари учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Анжуманда янги форматдаги чемпионат ҳақида маълумот берилди. Бу тизим жамоалар орасида кучли рақобатни юзага келтириши, ҳар бир ўйин худди финал каби ўтишига умид билдирилиши айтиб ўтилди. 

Маълум қилинганидек, клубларнинг Осиё чемпионлар лигасида ва миллий терма жамоанинг ФИФА кунларига режалаштирилган учрашувларда қатнашиши боис мавсумдаги айрим ўйинлар дам олиш кунлари эмас, балки иш кунларига ҳам тўғри келади.

Қуръа натижаларига кўра, жорий йилнинг 1 мартидан старт оладиган суперлиганинг дастлабки турида қуйидаги жамоалар ўзаро куч синашади: 

“Бунёдкор” — “АГМК”, “Пахтакор” — “Сўғдиёна”, “Нефтчи” — “Насаф”, “Бухоро” — “Қўқон — 1912”, “Қизилқум” — “Локомотив”, “Металлург” — “Навбаҳор”.

О.ФАЙЗИЕВ тайёрлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn