Ўзбекистонлик спортчилар Осиё чемпионатида иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритишди
  • 05 Февраль 2018

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё чемпионатида иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритишди

 

Эроннинг Теҳрон шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон спортчилари икки олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди.

Қитъамизнинг 23 давлатидан 300 нафардан ортиқ атлетлар ғолиблик учун беллашган мусобақада Надия Дусанова баландликка сакрашда, Елена Смольянова эса ядро улоқтиришда ғалаба қозониб, олтин медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, кўпкураш баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Александра Юркевская 3858 очко тўплади ва кумуш медалга сазовор бўлди.

 

О.ФАЙЗИЕВ тайёрлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn