ХХIII қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини олиб чиқадиган спортчи маълум бўлди 
ХХIII қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини олиб чиқадиган спортчи маълум бўлди  Фото: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси
  • 05 Февраль 2018

ХХIII қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини олиб чиқадиган спортчи маълум бўлди 

 

Жорий йилнинг 9 — 25 феврал кунлари Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ХХIII қишки Олимпия ўйинлари бошланади. 

Унда дунёнинг 90 давлатидан 6500 нафардан ортиқ спортчи 15 та қишки спорт турлари бўйича ғолиблик учун рақобатлашади. Олимпия ўйинларида мамлакатимиз шарафини фигурали учиш баҳсларида Миша Ге ва тоғ чанғиси бўйича Комилжон Тўхтаевлар ҳимоя қилади. 

Мазкур Олимпиаданинг очилиш маросимида Комил Тўхтаев Ўзбекистон байроқдори бўлиши ҳақида эълон қилинди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ўтказилган Олимпия ўйинларида иштирок этадиган делегациямиз аъзоларини кузатиш маросимида айтиб ўтилган. 

— Менга Ватанимиз байроғини кўтаришдек, шарафли вазифани ишониб топширилганидан хурсандман, Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этишга бор куч-ғайратим билан ҳаракат қиламан, — дейди К. Тўхтаев. — Ўзимга билдирилаётган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. 

ХХIII қишки Олимпия ўйинларида спортчиларимиз билан бир қаторда фигурали учиш бўйича халқаро тоифадаги ҳакам Саодат Нуманова, 8-18 март кунлари ўтказиладиган қишки Паралимпия ўйинларида Ёқутхон Холбекова чанғи пойгаларида иштирок этади. 

Эслатиб ўтамиз, Миша Ге 2017 йил Финляндиянинг Хелсинки шаҳрида фигурали учиш бўйича ўтган жаҳон чемпионатида, Комил Тўхтаев Италиядаги халқаро мусобақада Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn