Ўзбек бокс мактабининг яна бир юксак ғалабаси 
  • 02 Февраль 2018

Ўзбек бокс мактабининг яна бир юксак ғалабаси 

Ҳиндистонда катталар ўртасида бокс бўйича “India Open” халқаро турнирида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари дунёда тенгсиз эканлигини яна бир бор исботлаб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 

Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган 10 нафар боксчимиздан 7 нафари финалга чиқди. Улардан 5 нафари олтин медаль соҳибига айланди.  

Ҳал қилувчи жангларда вакилларимиздан Худойназар Файзов (52 кг.) мезбон спортчи Анвар Салмонни, Абдулҳай Шораҳматов (56 кг.) мўғилистонлик Амар Харкуни, Бобо-Усмон Ботуров (69 кг.) ҳиндистонлик Динеш, Исроил Мадримов (75 кг.) кубалик азалий рақиби Эстрада Иглесиасни, Баҳодир Жалолов (+91 кг.) ринг эгаси Кумар Сатишни мағлубиятга учратди. Шоҳсупага кўтарилган бешовлон шарафига байроғимиз кўтарилиб, мадҳиямиз янгради. 

Финалда терма жамоамиз аъзоларидан Иқболжон Холдоров (64 кг.) кубалик Жорж Моран Винентга, Санжар Турсунов (91 кг.) эса ҳиндистонлик Санжитга ютқазиб қўйди. 

Шу тариқа якунда 5 та олтин ва 2 та кумуш билан Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда ҳам етакчи бўлди. Иккинчи ўрин эса 3 та олтин медаль олган кубаликларга насиб этди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn