Осиёни забт этиш йўлидаги илк имтиҳон “аъло”га топширилди
Осиёни забт этиш йўлидаги илк имтиҳон “аъло”га топширилди Фото: the-afc.com
  • 01 Февраль 2018

Осиёни забт этиш йўлидаги илк имтиҳон “аъло”га топширилди

Бугун Хитой Тайпейида футзал бўйича Осиё чемпионати бошланиши ва мусобақанинг “B” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки баҳсда Жанубий Корея вакиллари билан беллашиши ҳақида хабар берган эдик.

Айтиш жоизки, мазкур ўйинда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари рақиблари ўзига хос маҳорат дарси ўтказишди. Учрашувда яққол устунлик қилган Ўзбекистон терма жамоаси 13:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда ҳамюртларимиздан Артур Юнусов, Даврон Чориев (3 та), Фарход Абдумавлонов, Ихтиёр Ропиев, Хусниддин Нишонов, Дилмурод Шавкатов, Илҳом Ҳамроев, Дилшод Раҳматов, Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Даврон Абдураҳмонов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Жанубий Корея терма жамоасининг ҳар икки жавоб тўпи Жанг Йеонг Чеол номига ёзилди.

Мазкур гуруҳдан ўрин олган яна бир ўйинда Япония ва Тожикистон термалари ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу беллашув соат 16:00да бошланади.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги қолган учрашувларни қуйидаги саналарда ўтказади:

2-тур. 3 февраль

13:30. Тожикистон Ўзбекистон

3-тур. 5 февраль

 

13:30. Ўзбекистон Япония

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn