Англия премьер-лигасида янги рекорд ўрнатилди
  • 01 Февраль 2018

Англия премьер-лигасида янги рекорд ўрнатилди

Англия премьер-лигасида томошабинлар ташрифи борасида янги рекорд ўрнатилди.

Чемпионатнинг 25-турдан ўрин олган “Тоттенхэм” — “Манчестер Юнайтед” учрашувини томоша қилиш учун “Уэмбли” стадионига 81 978 нафар томошабин келган. Баҳсда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. 

Бу 1992 йилда ташкил этилган Англия премьер-лигаси учун янги рекорд ҳисобланади. Эътиборлиси, олдинги рекорд ҳам “Тоттенхэм”га тегишли. Ушбу жамоанинг Англия премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган “Ливерпуль”га қарши баҳсини кузатиш учун “Уэмбли”га 80 827 нафар мухлис келганди. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn