Осиёни забт этиш йўлидаги илк имтиҳон. Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоасига мухлислик қиламиз  
  • 01 Февраль 2018

Осиёни забт этиш йўлидаги илк имтиҳон. Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоасига мухлислик қиламиз  

Бугун Хитой Тайпейида футзал бўйича Осиё чемпионати бошланади. Мусобақанинг “B” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки баҳсда Жанубий Корея вакиллари билан беллашади.

Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 13:30 да бошланади. 

Ўйин олдидан ўтказилган расмий тадбирда томонлар қандай либосларда ўйнашини келишиб олишди. Унга кўра, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари кўк, кореяликлар эса оқ рангли либосларда паркетга чиқишади.

Баҳс “University of Taipei Gymnasium” спорт мажмуасида ўтказилади.

Шунингдек, бугун мазкур гуруҳдан ўрин олган яна бир ўйинда Япония ва Тожикистон термалари ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу беллашув соат 16:00да бошланади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn