Месси Роналдунинг яна бир мақомини “тортиб” олди
  • 29 Январь 2018

Месси Роналдунинг яна бир мақомини “тортиб” олди

 

Аргентиналик машҳур футболчи, “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испания Ла-лигасида жарима тўпларидан урган голлари сони бўйича “Реал” жамоасининг португалиялик истеъдодли вакили Криштиану Роналдудан ўзиб кетди.

Бу ҳақда “iSport.ua” манбаси хабар берди.

Шундай қилиб Жанубий америкалик вундеркинд европалик рақибидан стандарт вазиятларнинг энг яхши ижрочиси деган мақомни “тортиб” олди. 

Гап шундаки, Лео Испанияда давом этаётган футбол бўйича чемпионатнинг 21-турида жарима зарбасини қойилмақом бажариб нафақат жамоасига иродали ғалаба келтирди, балки ана шундай тарзда йўлланган ажойиб голлари сонини 21 тага етказиб олиб, бу борада яна биринчи ўринга кўтарилиб олди. Роналдода эса бу кўрсаткич ҳозирча 20 та. 

Эслатиб ўтамиз, Месси 2003/2004 йиллардаги мавсумда ҳам ушбу йўналишда тенгсиз деб топилганди. Ўз навбатида у яқинда Примерада охирги 10 та мавсумда 25 тадан ортиқ тўп киритаётган ягона ўйинчи сифатида ҳам эътироф этилганди.       

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn