Ўзбекистон (U23) терма жамоаси Осиё чемпиони
  • 27 Январь 2018

Ўзбекистон (U23) терма жамоаси Осиё чемпиони

Хитойда якунига етган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош совринни қўлга киритди. 

Футбол ишқибозлари томонидан “қор жанги” дея баҳо берилган учрашувда ёшларимиз Вьетнам устидан иродали ғалабага эришишди. 

Қорли, жуда ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай ўзбекистонлик футболчилар мазмунли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди. 1-таймнинг 8-дақиқасида бурчакдан узатиб берилган тўпни Рустам Ашурматов боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Жамоаларга танаффусга чиқиб кетишига  тўрт дақиқа қолганида Вьетнам терма жамоаси аъзоси Нгуен Қуанг Хай жарима зарбасини чиройли тарзда ижро этиб, мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлим ҳам тенг курашлар остида ўтди. Рақиб жамоа футболчилари учрашув мобайнида асосан ҳимоявий ўйин намойиш этиб, қарши ҳужум тактикасида тўп суришди. Шу тариқа иккинчи бўлим ҳам дуранг билан якунланди.

Қўшимча таймларнинг иккинчи қисми сўнгги дақиқасида захирадан майдонга тушганига ҳеч вақт  ўтмаган Андрей Сидиров ғалаба тўпини киритди. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn