Ўзбекистон дзюдо федерациясига янги спорт директори тайинланди
  • 26 Январь 2018

Ўзбекистон дзюдо федерациясига янги спорт директори тайинланди

Ўзбекистон дзюдо федерацияси навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясини ўтказди.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, конференцияда ташкилий масала кўрилган. Шу пайтга қадар Ўзбекистон дзюдо федерациясида Бош котиб сифатида ишлаб келган спортнинг ушбу тури бўйича Олимпия ўйинларининг уч карра бронза медали соҳиби Ришод Рашидович Собиров бундан буёғига федерация спорт директори сифатида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Абдулла Назарович Муродов эса мамлакат дзюдо федерациясига Бош котиб этиб сайланди.

 

Конференция давомида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Алишер Акмалов, федерация вице-президентлари Шавкат Мўминов, Армен Багдасаров ва Дмитрий Адисманлар сўзга чиқиб, юртимизда дзюдони янада ривожлантириш, халқаро майдонда эришилаётган ютуқлар салмоғини ошириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни имкон қадар тезроқ бартараф этиш ҳусусида гапиришди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn