Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати финалида
  • 23 Январь 2018

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати финалида

Хитойда йигирма уч ёшгача бўлган футболчилар ўртасида давом этаётган Осиё чемпионатининг ярим финалида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратиб, бош соврин учун бўладиган баҳсга йўл олди. 

Муросасиз курашларга бой бўлган ўйинда ҳамюртларимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувда голларга терма жамоамиз аъзоларидан Забиҳулло Ўринбоев, Азизжон Ғаниев, Жасур Яхшибоев ва Акромжон Комилов муаллифлик қилди. Рақибларнинг ягона жавоб тўпи Хванг Хюн Су томонидан дарвозамизга киритилди.

Яна бир ярим финал баҳсида Вьетнам терма жамоаси қатарлик тенгдошларидан устун келди. Мазкур ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Қўшимча дақиқаларда ҳам шу ҳисоб сақланиб қолди. Пенальтилар сериясида эса омад вьетнамликларга кулиб боқди. 

Шу тариқа  27 январь куни бўлиб ўтадиган финал баҳсида Ўзбекистон ва Вьетнам терма жамоалари ўзаро беллашадиган бўлди.  

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn